Жаҳон | 08:28 / 14.03.2017
3093
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия умумпалатаси Brexit қонун лойиҳасига тузатишларни рад этди

Буюк Британия парламентининг умумпалатаси лордлар палатаси томонидан Brexit бўйича қонун лойиҳасига ўзгартишларни рад этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Энди қонун лойиҳаси ўзгаришлар киритилиши учун яна лордлар палатасига қайтиши керак. 

Таъкидланишича, ушбу жараён норасман «пинг-понг» номини олган. Бунда ҳужжат якуний кўринишга келмагунча парламентнинг бир палатасидан иккинчи палатасига ўтказилаверади. 

Аввалроқ, Британия ҳукумати раҳбари Тереза Мэй 14 март куни мамлакатининг ЕИдан чиқиш жараёнини расман бошлаши маълум бўлганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид