Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон виза чекловлари индексида нечанчи ўринни эгаллади?
Ўзбекистон Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индексида (Visa Restrictions Index) 83 ўринни эгаллади.
Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индекси ўз фуқароларига ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича давлатнинг халқаро рейтинги ҳисобланади.
Henley & Partners компанияси томонидан барча мамлакат ва ҳудудларнинг виза режими қоидалари батафсил ўрганиб чиқилди, яъни кўрсатилган давлат фуқароларининг визани расмийлаштирмасдан бора оладиган бошқа давлатлар сони.
Виза чекловлари Индекси тарихдаги халқаро муносабатлар ва мамлакатнинг жаҳон аренасидаги ўрнини англатувчи фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги бўйича мамлакат халқаро рейтинги ҳисобланади.
Индексга кўра, Ўзбекистон фуқаролари жаҳоннинг 53 давлатига визасиз бора олади.
Германия рейтингда тўрт йилдан бери етакчилик қилмоқда. 2017 йилда Германия фуқаролари визасиз кира олувчи давлатлар сони 177дан 176га қисқарди.
Ўтган йилдаги каби иккинчи ўринда Швеция жойлашди - 175 мамлакат. Учинчи ўринни эса беш давлат ўзаро бўлишиб олди - Финляндия, Италия, Испания, АҚШ ва Дания (174 давлат).
Рейтингдаги сўнгги ўринлардан Покистон, Ироқ ва Афғонистон жой олди.
Мавзуга оид
08:46
Дунёда энг кўп танкка эга давлатлар маълум қилинди
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026