Жамият | 13:55 / 15.03.2017
4735
1 дақиқада ўқилади

Неаполда мафия билан алоқадорликда айбланган 69 киши қўлга олинди

Фото: РИА "Новости"

5 март, чоршанба куни Неаполдаги Италия Молиявий гвардиясининг махсус бўлинмаси уюшган жиноятчилик билан курашиш бўйича кенг кўламли операцияни амалга оширди. Унда 69 киши, шу жумладан бир қатор сиёсатчи ва ишбилармонлар қўлга олинди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ хабар берди. 

Италия ҳуқуқ-тартибот органларидан келиб тушган маълумотларга кўра, операция маҳаллий жиноий ташкилот - каморра доирасида ҳаракатланувчи қудратли "Казалези" сулоласига қарши йўналтирилган бўлган. Улар коррупция, давлат шартномаларини тақсимлашда тендерлар ўтказишда хизмат ваколатларни суистеъмол қилиш ҳамда мафия билан алоқадорликда айбланмоқда. 

Мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари Неаполь мафияси билан курашиш бошқармаси томонидан амалга оширилган. Қўлга олинганларнинг исми-шарифи ҳозирча ошкор қилинмади, бироқ журналистлар уларнинг орасида маҳаллий маъмурият вакиллари, давлат хизматчилари, ишбилармонлар, муҳандислар ва ҳатто университет профессорлари борлигини аниқлашди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид