Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда Италия мафияси етакчиси қўлга олинди
58 ёшли Гермес билярдга бўлган «муҳаббати» туфайли ушланди.
Италиялик Густаво Ночелла (Гермес) Колумбия шимоли-ғарбидаги Меделйин шаҳрида қўлга олинди. Полиция уни Италия мафияси етакчиларидан бири ва энг кўп қидирилаётган наркобарон деб ҳисоблайди.
58 ёшли Гермес билярдга бўлган «муҳаббати» туфайли қўлга олинди, деб ёзди «Коммерсант».
¡Mesa de billar delató al nuevo ‘Padrino’ de la mafia italiana! En Medellín capturamos a uno de los narcotraficantes más buscados del mundo: el italiano Gustavo Nocella, alias ‘Ermes’, principal enlace de los Clanes Rinaldi-Formicola, Amato-Pagano y De Micco con la mafia… pic.twitter.com/QeNJz0ijuv
— General William René Salamanca Ramírez (@DirectorPolicia) October 21, 2024
Колумбия полицияси италиялик ҳамкасблари, Europol ва Буюк Британия билан ҳамкорликда наркобаронни қўлга олиш бўйича операция ўтказди.
Полиция раҳбари Уилям Рене Саламанка сўзларига кўра, наркобаронни қўлга олишда билярд столи «ёрдам берган».
Гап шундаки, Гермес ҳар уч ойда квартирани алмаштирган, бироқ уларнинг ҳар бири учун билярд столига буюртма берган. Полиция буюртмаларни кузатиш орқали унинг изига тушган.
Колумбия полицияси таъкидлаганидек, Гермес «Риналди-Формикола, Амато-Пагано ва Де Микко кланлари ва Жанубий Америка мафияси ўртасида боғловчи вазифасини бажарган».
Таъкидланишича, у катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган. Операцияга тайёргарлик олти ой давом этган.
Мавзуга оид
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026