Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чусовитина яна тенгсиз: Жаҳон кубогида олтин медаль қўлга киритилди
Ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг таяниб сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. У 14.333 баллга эга бўлди.
Кумуш медаль 14.067 баллга эга бўлган австралиялик гимнастикачи Эмили Литтлга насиб этган бўлса, бронза медалини словениялик спортчи Тейе Белак (13.750 балл) қўлга киритди.
Маълумот учун, Боку шаҳридаги гимнастика Миллий аренасида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг алоҳида йўналишлари бўйича финалининг илк куни бугун старт олди.
Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоклари финали 19 март куни якунига етади. Бокудаги беллашувларда 23 давлатдан бўлган спортчилар иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
18:11 / 22.03.2026
Бокуда XV асрга оид “Бухоро карвонсаройи” реставрациядан сўнг очилди
13:41 / 17.03.2026
Бокуда франциялик шахс жосуслик айби билан 10 йилга ҳукм қилинди
10:34 / 13.03.2026
Оксана Чусовитина жаҳон кубогида финалга чиқди
19:49 / 06.03.2026