Порошенко Донбасс назорати тўлиқ йўқотилганини тан олди
Украина президенти Пётр Порошенконинг баёнот беришича, расмий Киев минтақа миллатчилар томонидан қамал қилиниши оқибатида Донбасс назорати йўқотилганини тан олди. У Киевда бўлиб ўтган Минтақавий ривожланиш кенгаши мажлисида шу ҳақда маълум қилди. Унинг маърузаси YouTube сайтига жойлаштирилган.
Порошенконинг сўзларига кўра, қамал ташкилотчилари жамоатчиликни алдашган.
«Хусусан Россия чегараларида юзлаб километр очиқ бўлиб турганда қанақа қамал ҳақида гап юритиш мумкин? Амалда, бу босиб олинган ҳудудларни Россия томонга яқинлаштириш борасидаги махсус амалиёт бўлиб чиқди. Қамал натижасида, Украина ушбу ҳудудга ўзининг сўнгги таъсирини ҳам йўқотди», — деган Украина раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, қамалнинг яна бир салбий оқибатларидан бири Украина энергетикаси, металлургияси ва бюджетига зарба бўлганидир.
Мавзуга оид
00:11
Зеленский: Трампнинг жамоаси билан уруш тезроқ тугайди
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11 / 15.11.2024