Жаҳон | 13:35 / 23.03.2017
4274
1 дақиқада ўқилади

Полиция Бирмингэмда текширувлар ўтказиб, бир неча кишини қўлга олди

Британия полицияси Лондондаги ҳужумлар бўйича текширувлар давомида Бирмингэмда бир неча кишини қўлга олган. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди.

Телеканал маълумотига кўра, 3 киши қўлга олинган.

23 мартга ўтар кечаси Бирмингэмда текширув ўтказилган, террорчи автомобилни айнан шу ҳудудда ижарага олгани маълум бўлганди.

Лондонда теракт. Ҳужум тафсилотлари (онлайн)

Daily Express газетаси маълумотига кўра, қуролланган ўнлаб зобитлар Бирмингэм жануби-ғарбидаги Ҳагли кўчасини тўсиб олишган. Полиция амалиёт вақтида ҳудуд аҳолисидан уйларни тарк этмасликни сўраган.

Ғарбий Англия графлигидаги Уэст-Мидленс метрополитени полицияси вакилининг маълумот беришича, 23 март тонгига келиб, амалиёт якунланган ва кўчалар очилган.

Лондон 2005 йилдан буён энг қонли теракт билан тўқнашди. Асосий тафсилотлар

Мавзуга оид