Дмитрий Медведев оммавий норозилик намойишлари вақтида нима билан машғул бўлганини айтди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев якшанба куни кечқурун дам олиш куни қандай ўтганини айтди. Якшанба куни бутун Россия бўйлаб коррупцияга қарши курашиш шиорлари остида акциялар ўтказилди. Медведев билан боғлиқ бойликлар ва кўплаб кўчмас мулк объектлари ҳақидаги суриштирув бунга сабаб бўлди.
Медведев "Инстаграм"да @ispiridonoff никли фойдаланувчининг "Салом! Кунингиз қандай ўтди?" деб берган саволига "Ёмонмас, чанғи учдим", — дея жавоб берган.
Бош вазирга саволни унинг аккаунтида эълон қилинган сўнгги фотосурат остида беришган. "Баҳор айёми билан, қадрли аёллар! Бахт ва муҳаббат тилайман!" ёзуви билан бир даста лолалар суратини бош вазир 8 март — халқаро аёллар кунида жойлаштирган эди.
Фойдаланувчи @ispiridonoff саҳифасида эса Пермь шаҳрида ўтказилган аксилкоруупция намойишлари суратлари жойлаштирилган.
26 март, якшанба куни Россияда мухолифатчи Алексей Навальний чақириқларига биноан коррупцияга қарши курашиш шиори остида норозилик акциялари ўтказилди. Пойтахт Москвада Тверь кўчасига йиғилган намойишчилар сонини полиция 8 минг киши дея баҳолаган. Мухолифат 25-30 минг киши ҳақида айтиб ўтган.
Мавзуга оид
15:32 / 08.08.2024
Россия собиқ президенти: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
20:11 / 02.08.2024
Медведев Молдовага «Украина тақдири билан» таҳдид қилди
21:20 / 10.07.2024
Медведев Украина билан сулҳ тузилгач, Украинани тўлиқ эгаллаб олишга тайёргарлик кўришга чақирди
23:01 / 07.06.2024