Эндиликда банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжатдан улгуржи савдо корхоналари – ягона солиқ тўлови тўловчилари миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги банкларда (уларнинг филиалларида) очиши кераклиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.
Эндиликда тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар (шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар), якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари ҳисобварақлар очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, шунингдек таъсис ҳужжатларининг нусхаларини (нотариал тасдиқланган нусхаларини) тақдим этиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»дан олади.
Шунингдек белгиланишича, ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризага муҳр у мавжуд бўлган тақдирда қўйилади.
Ҳужжат 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024