Оқибатда хизматкор бир қўли билан ойна ромини ушлай олмай 7-қаватдан тушиб кетган. Видеода хизматкор аёлнинг пастдаги металл соябон устига тушгани овозини эшитиш мумкин, бироқ "бойвачча хоним" буни ҳам эътиборсиз қолдирган.
The Sun нашрининг маълум қилишича, хизматкор аёл тирик қолган ва ҳаттоки соябондан ўзи мустақил туша олган. У қўл синиши билан шифохонага олиб кетилган.
Нашр маълумотларига кўра, аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, бироқ охирги лаҳзада бу фикридан қайтиб, ёрдамга чақиришни бошлаган. Кувайтлик аёл полиция томонидан ушланган ва ўзининг бепарволиги учун суд олдида жавоб беради.











