Visual Capitalist тайёрлаган рейтинг БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти ҳамда Жаҳон банкининг энг сўнгги маълумотлари асосида тузилган бўлиб, унда халқаро сайёҳлар оқими аҳоли сонига нисбатан энг юқори бўлган 25 та давлат ўрин олган. Тадқиқотга қарам ҳудудлар киритилмаган.

Visual Capitalist


Рейтингда Андорра биринчи ўринни эгаллади. Ҳар йили мамлакатга тахминан 4,2 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюради, аҳолиси эса атиги 82 минг нафарни ташкил этади. Бу ҳар бир аҳолига ўртача 51 нафар сайёҳ тўғри келишини англатади. Бу кўрсаткич рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган Монаконикидан беш баробардан ҳам юқори.


Франция ва Испания ўртасида жойлашган Андорра сўнгги йилларда Буюк Британия, Германия ва АҚШдан келувчи сайёҳлар оқимини ҳам сезиларли даражада оширган. Мамлакатда аэропорт бўлмаса-да, туризм иқтисодиётнинг қарийб 80 фоизини таъминлайди. Сайёҳларни тоғ-чанғи курортлари, термал мажмуалар, тоғ манзаралари ва божсиз савдо тизими жалб қилади.

Ватикан / Фото: The Telegraph


Рейтингнинг юқори қисмидаги давлатларнинг аксарияти орол мамлакатларидир. Улар орасида Малта ҳар бир аҳолига 6,3 нафар сайёҳ тўғри келиши билан Исландия (5,6)дан олдинда туради.

Бангладеш / Фото: The Telegraph


Кариб ҳавзасида Багама ороллари ҳар бир аҳолига 4,7 нафар сайёҳ билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Антигуа ва Барбуда (3,5) ҳамда Барбадос (2,5) қайд этилган. Ҳинд океанида эса Малдив ороллари ҳар бир аҳолига 3,2 нафар, Сейшел ороллари эса 2,8 нафар сайёҳ қабул қилади.