08:32 / 02.04.2017
3916

Мисрда полиция ўқув маркази яқинида содир этилган портлашда 16 киши жароҳат олди

1 апрелда Миср пойтахти Қоҳирадан шимол томонда жойлашган полиция ўқув маркази яқинида содир этилган портлаш оқибатида 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Al Watan порталига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

Портловчи қурилма Қоҳирадан 60 км узоқликда жойлашган Танта шаҳридаги мамлакат ички ишлар вазирлиги машғулот лагери яқинида портлатилган.

ОАВ маълумотларига кўра, номаълум кимсалар лагер яқинига бомба қўйиб, лагердан бир гуруҳ курсантлар чиқиб келаётганда уни портлатишган.

Жароҳатланганлардан 13 нафари полициячи ва 3 нафари пиёда бўлиб, улардан бир нечасининг аҳволи оғир дея баҳоланган. 

Top