17:18 / 05.04.2017
5068

Кремль митинглар ташкил қилиш билан шуғулланмаслигини маълум қилди

Кремль ҳудудларга аксилтеррор митинглар ўтказишни топшириқ қилмаган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

«Кремль митинглар ташкиллаштириш билан шуғулланмайди. Агар митинглар ўтказилса, кимдир ташкиллаштирган бўлади.

Менда эса бу борада Кремлдан қандайдир сигнал берилгани ҳақида маълумот йўқ, қолаверса, бундай митингга ҳожат ҳам йўқ», — деган у «Коммерсантъ» нашрида гўё президент маъмурияти 8 апрель куни терроризмга қарши акциялар ўтказишни тавсия қилгани ҳақида ёзилган хабарга муносабат билдирар экан.

Песков шунингдек, Федерация ҳудудларида аксилтеррор митинглар ташкил қилиниши ҳақида хабар тарқатилмаганини қайд этиб ўтган.

Кремль аксилкоррупция митингларини аксилтеррор митингларга «алмаштирди»

Top