Янги ташкил қилинган Инвестиция қўмитасига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига раҳбар тайинлади. Президентнинг 2017 йил 6 апрелидаги фармонига мувофиқ, Азим Аҳмадхўжаев қўмита раиси лавозимига тайинланган.
Азим Аҳмадхўжаев бунгача «Асака» банки бошқарув кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар давлат қўмитаси Президентнинг 2017 йил 31 мартдаги фармони билан ташкил этилган эди.
Маълумот учун, Азим Аҳмадхўжаев ўз вақтида Ўзбекистон ССР КП МҚ мафкура масалалари бўйича котиби бўлган Раъно Абдуллаеванинг набираси ҳисобланади. Раъно Абдуллаева эса академик Ҳабиб Абдуллаевнинг фарзанди.
Раъно Абдуллаева 1963-1971 йилларда ВЛКСМ биринчи котиби, Ўзбекистон ССР КП МҚнинг мафкура масалалари бўйича котиби бўлган.
Мавзуга оид
10:29 / 21.06.2024
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
18:59 / 22.05.2024
“Асакабанк" халқаро бизнес форумда "Йил бренди" мукофотини қўлга киритди
16:00 / 16.05.2024
Асакабанк учинчи маротаба Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди
11:44 / 02.05.2024