Фан-техника | 18:45 / 07.04.2017
7800
1 дақиқада ўқилади

Aston Martin илк йўлтанламаси қандай кўринишга эга бўлиши ва қачон ишлаб чиқарилиши маълум

Aston Martin биринчи серияли йўлтанламаси шакли кўрсатилган тизерни тақдим этди. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси модель ҳақида қўшимча маълумотларни келтирмаган.

Йўлтанламас Aston Martin’нинг Уэльсдаги собиқ авиация база ҳудудидаги янги корхонасида ишлаб чиқарила бошланади. Autocar’нинг хабар беришича, заводда йўлтанламас билан биргаликда DB11 купеси, шунингдек Lagonda маркаси остидаги иккита модель ҳам йиғилади.

Aston Martin биринчи йўлтанламаси дастлабки нусхаси Женевадаги автосалонда 2015 йилнинг мартида тақдим этилди. Прототип DBX деб номланганди.

Концепт-кар бутунлай электр куч қурилмаси билан жиҳозланган бўлиб, бунда ғилдиракларда ўрнатилган двигателлардан фойдаланиш кўзда тутилганди. Улар литий-олтингугуртли батареялардан қувватлантирилган. Бундан ташқари, прототип карбон-керамик тормозлар билан ҳам жиҳозланди.

Тахминларга кўра, Aston Martin биринчи йўлтанламаси 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади.

Мавзуга оид