Жаҳон | 08:12 / 08.04.2017
29788
1 дақиқада ўқилади

Стокҳольмдаги ҳужум видеоси пайдо бўлди

Норвегиянинг VGTV телеканали Стокҳольм марказида юк машинаси одамларни босиб кетиши видеосини намойиш қилди. Видео воқеа жойидаги дўконлардан бирининг камераси томондан ёзиб олинган.   

Видеода одамлар юк машинаси остида қолмаслик учун ўзларини четга олиб қочаётганлари тасвирланган. Баъзилар камера ўрнатилган дўкон ичига киришга улгуришган.

Юк машинаси дўкон олдидан катта тезликда ўтиб кетган ва видеода бир сониягагина муҳрланиб қолган.

Аввалроқ Стокҳольм полицияси ушбу ҳужум бўйича гумонланувчини қўлга олгани маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель кундузи Стокҳольм марказидаги Сергельсторг майдонида юк машинаси одамлар устига катта тезликда бостириб борган. Автомобиль универмагга бориб урилгач, ёниб кетган. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган.  

Мавзуга оид