Фан-техника | 02:25 / 11.04.2017
19759
2 дақиқада ўқилади

Jeep жаҳондаги энг бақувват йўлтанламас автомобилни тақдим этмоқда

Автомобиль ҳажми 6,2 литр, қуввати 707 от кучига тенг бўлган, HEMI V8 бензинли двигатели билан таъминланган.

Jeep компанияси Grand Cherokee сериясидаги ўта бақувват Trackhawk версияси ҳақидаги маълумотларни ошкор этди. Янги автомобилнинг омма олдидаги дебюти апрель ойида Нью-Йоркдаги автосалон чоғида бўлиб ўтади, дейилади компания матбуот хизмати тарқатган хабарда. Машиналар сотувчи эса шу йилнинг ёзида бошланади.

Автомобиль 6,2 литр ҳажмли HEMI V8 бензинда ишловчи двигатель билан таъминланган. Худди шундай агрегат Dodge Charger SRT автомобилига ҳам ўрнатилган. Моторнинг қуввати 707 от кучига ва 880 Нм айлантирувчи моментга тенг бўлиб, бу сифатлар машинани жаҳондаги энг бақувват машинага айлантиради. Двигатель саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси билан ҳамоҳанг ишлайди. 100 км/соат тезликка йўлтанламас автомобил 3,5 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 300 км.га етади

Янги машина Grand Cherokee SRT дан ўзгачароқ бампери, кўриниши ўзгартирилган радиатор панжараси ва янги оптика билан фарқ қилади. Автомобиль Brembo янги тормозланиш тизими, Bilstein мослашувчан амортизаторлар ва 20 дюймли ғилдирак дискларига эга.

Шунингдек, йўлтанламас машина йирик бамперлар, спойлер ва спортча тўрт патрубкали газларни чиқариш тизими билан таъминланмоқда. Салонга эса чарм билан қопланган ўриндиқлар, рақамли анжомлар панели, шунингдек, Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўлловчи мультимедиа тизими ўрнатилади.

Мавзуга оид