Жаҳон | 08:45 / 12.04.2017
5135
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Дамашқ яқинидаги Шарқий Гутада 400 минг кишига шошилинч ёрдам зарур

Фото: RIA

Дамашқ яқинидаги Шарқий Гута туманида 400 мингга яқин киши ташқи дунёдан узилиб қўйилган ва шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож, деб айтди БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.   

"Биз ва ҳамкорларимиз бу туманга вазият янада ёмонлашишидан олдин кира олишимиз ўта муҳимдир", деб айтган Дюжаррик ва БМТнинг ушбу туманга гуманитар миссияси охирги марта 2016 йил октябрда кира олганини қўшимча қилган.

Дюжаррикнинг айтишича, тумандан "артиллериядан ўққа тутишлар ҳамда бомбардимон қилишлар ҳақида хабарлар олинмоқда, бу эса тинч аҳоли ўртасида жиддий қурбонларга олиб келмоқда".

Маълум қилинишича, март ойидан бошлаб ҳукумат қўшинлари Шарқий Гутага тижорий юк машиналарини киритмай қўйган, бу эса биринчи эҳтиёждаги буюмларга нархларнинг кескин ошишига, ун етишмаслиги сабаб нонвойхоналарнинг ёпилишига ҳамда ёнилғи ва газга нархларнинг ошишига олиб келган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид