Путин Идлибда кимёвий хуруж амалга оширилганига доир тахминларини билдирди
Россия президенти Владимир Путин Суриянинг Идлиб вилоятида кимёвий қурол қўлланилганига доир иккита тахминни илгари сурмоқда.
"Биринчиси шуки— Сурия авиацияси жанговар заҳарловчи моддалар ишлаб чиқариладиган яширин цехни бомбардимон қилган. Бунинг эҳтимоли юқори. Чунки, жангарилар бир неча марта уларни қўллади, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ироқда ҳам халқаро коалиция ва Ироқ армиясига қарши қўллашди", — деган Путин "Мир" телеканалига берган интервьюсида.
Президентнинг таъкидлашича, бу ҳолатга ҳеч ким эътибор бермасликка ҳаракат қилмоқда, ушбу масалада шов-шув кўтармаяпти, аммо барча томон жангариларнинг заҳарловчи моддаларни қўллаганини тан олди.
"Демак, уларда бу модда бор, у ҳолда Сурияда қандай бўлмасин? Ахир, улар битта гуруҳ-ку. Бу биринчи тахмин", — дея давом этган Путин.
"Иккинчи тахмин — шунчаки саҳна кўриниши, яъни фитна. Суриянинг қонуний ҳукуматига қўшимча босим ўтказиш ҳамда шов-шув кўтариш мақсадида атайлаб уюштирилган", — деган президент
Шу билан бирга, Путинга кўра, расмий Москва юз берган ҳодисани батафсил ўрганмасдан туриб, Сурия расмий ҳукуматига нисбатан чоралар кўрмайди.
Мавзуга оид
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024
Путин ядровий тийиб турувчи кучларни синовдан ўтказди
00:36 / 29.10.2024