Фан-техника | 18:06 / 13.04.2017
6196
2 дақиқада ўқилади

Янги авлоддаги Kia Rio седани намойиш этилди

Kia компанияси Нью-Йорк автосалонига седан ва тўртинчи генерациядаги Rio хэтчбекини олиб келди.

Рио’нинг Европага мўлжалланган беш эшикли нусхаси ўтган йилда тақдим этилганди. “Беш эшикли”нинг Америка модификацияси Европаникидан деярли фарқ қилмайди. Седанни эса Европада сотиш режалаштирилаётгани йўқ, у илк бора намойиш этилди.

Нью-Йоркда Рио’нинг Қўшма Штатларга мўлжалланган нусхаси тақдим этилди. Америкага “тўрт эшикли”нинг узунлиги 15 мм.га узайди ва 4 384 мм.ни ташкил этди, янги авлоддаги хэтчбекда бу кўрсаткич 4 064 мм.ни ташкил этади (+15 мм). Ҳар икки версияда ҳам ғилдирак базаси ҳажми 2 580 мм.ни ташкил этади (+10 мм).

АҚШда седан ҳам, хэтчбек ҳам модернизация қилинган 1.6 “тўртталик” билан таклиф этилади, у 130 от кучига эга. Двигатель олти поғонали “механика” ёки “автомат” билан уйғун ҳолда ишлайди.

Янги Kia Rio учун 15 дюймли ғилдирак дисклари, олтита хавфсизлик ёстиқчаси, автоматик тўхташ тизими, 7 дюймли тачскринга эга мультимедиа тизими, орқа кўриниш камераси, круиз-назорат ўрнатилади.

Қўшма Штатларда модель жорий йилнинг охирига қадар сотила бошланади. “Седан” кузовидаги аввалги Rio нархи 14 165 доллардан бошланса, хэтчбек камида 15 495 долларга тушади.

Мавзуга оид