Видео: Биз улғайиш билан оворамиз, бироқ уларнинг кексайиб бораётганини унутиб қўйганмиз
Facebook ижтимоий тармоғида жойлаштирилган видеоролик кўпчиликнинг эътиборига тушди. Хитойликлар томонидан суратга олинган бу видеода Жан Юлиан исмли аёл ва унинг ўз қизига бўлган чексиз муҳаббати ҳикоя қилинади.
Фильм реал воқеага асосланган бўлиб, ундаги ҳолат жуда ҳам таъсирли акс эттирилгани кўпчиликнинг кўнглидан жой олди.
63 ёшли аёл бир кўзи кўрмай қолган бўлишига қарамай, қизининг тоби бироз йўқлигини билгач, унга мазали таом тайёрлаб бериш учун йўлга тушади. Йўл давомида у жуда катта қийинчиликларга дуч келади: иккита тоғ орасидан ўтиб, дарё кечиб, 28 километр масофа пиёда юради. Тўрт провинциядан ўтади, 36 соат давомида автобусда кезади. Ҳаттоки, йўлда қизининг уй манзилини йўқотиб қўяди. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, фарзандини излашда давом этади... Нима учун? Буларнинг бари қизига таом тайёрлаб бериш учун эди...
Видеони томоша қилар экансиз, кўзингизга беихтиёр ёш келиши ёки ҳеч бўлмаганда қалбингиз ўртаниши аниқ.
Дунёдаги энг мазали нарса - бу оналар пиширган таом. Уйимизни ёруғ қилиб ўтирган ота-оналаримизни ардоқлаб, уларга ўз вақтида эътибор берайлик. Ахир, бу ҳаёт ўткинчи...
Мавзуга оид
19:04 / 17.12.2024
Фарзанд туғилганда отага 5 кунлик таътил берилиши мумкин
01:17 / 27.11.2024
Россияда ота-она қаровисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
15:32 / 22.11.2024
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади
10:53 / 16.11.2024