Спорт | 16:21 / 16.04.2017
5713
1 дақиқада ўқилади
«Формула-1» яна сотилиши мумкин
«Формула-1»нинг собиқ раҳбари Берни Экклстоун маълум қилдики, «қироллик пойгалари»нинг янги хўжайинлари яна сотилиши мумкин.
«Жон Мэлоун анча тажрибали тадбиркор. Агар кимдир унга фойдали таклиф билан чиқса, «Формула-1» яна сотилиши мумкин. Пойгалар уни қизиқтирмайди, у фақат бизнесини ривожлантириш ҳақида қайғуради», — дея Экклстоуннинг сўзларини келтирган Daily Мail.
Бундан олдинроқ «Формула-1»нинг собиқ раҳбари Берни Экклстоун Liberty Media акциялари сотуви орқали 28 млн доллар ишлаб олгани маълум қилинганди. Акцияларни у Ф-1 сотилиши доирасида қўлга киритганди.