Ўзбекистон | 13:00 / 16.04.2017
147793
1 дақиқада ўқилади

Туробжон Жўраев раҳбарлик лавозимига қайтарилди

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими ўзгарган. 

Туман ҳокимиятида тасдиқланишича, бу лавозимга Туроб Жўраев тайинланган.

Жўраев Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йй), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2011 йилнинг кузида уни Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинлаган, 2013 йилнинг сентябрида эса у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинганди. Шундан сўнг Жўраев раҳбарлик лавозимида ишламаган.

Бекобод туманининг аввалги ҳокими Холматов Рустам Қурбонназарович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Мавзуга оид