Замонавий телевизорлар турли техник параметрлар, формат, технология ва функциялар билан кишини лол қолдиради. Оддий истеъмолчи ҳар доим ҳам уларни мустақил тарзда танлай олмайди. Эътиборингизга ҳар хил хусусиятларга чалғимасдан, ўз эҳтиёжингиз учун “тўғри” телевизор танлашда ёрдам берадиган лайфхакни тақдим қиламиз.
Телевизорлар бозори айни пайтда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Бундай жараёнда қандай қилиб ҳозирги стандартларни ҳисобга олиб, барча янги форматлар, тўплагичлар, манбалар билан мос келувчи, узоқ вақт давомида ўз аҳамиятини йўқотмайдиган ва мавжуд технологияларни қўллаб-қувватлайдиган телевизорни танлаш мумкин? Келинг, бу мавзуни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Samsung телевизорлари мисолида истеъмолчиларнинг асосий талабларидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқсак.
Диагональ. Экранлари кундан-кунга катталашиб бормоқда – бу ҳозирги даврнинг муҳим тенденцияларидан бири бўлиб, нафақат телевизор сегменти, балки мобил қурилмалар бозорига ҳам таллуқлидир. Бунинг сабаби жуда оддий: экран қанчалик катта бўлса, томошадан олинган тассурот-да шунчалик кучли бўлади. Агар олдинлари «қутига» жойланган экран диагонали 72 сантиметр (28 дюйм) бўлган кинескопли телевизорлар максимал ўлчам ҳисобланган бўлса, ҳозирги кунда эса 32 диагоналли суюқ криталл дисплей ўрнатилган телевизор кенг ва шинам зал учун кичиклик қилмоқда – бугун бундай ўлчамдаги телевизорнинг ўрни ошхонада, 40 дюймли телевизор эса ётоқхонага мос келади. Меҳмонхона учун эса 46-49 (ёки бундан-да каттароқ бўлиши мумкин) дюймли панеллар энг мақбул ечим саналади. Ўзбекистонда тайёрланаётган Samsung телевизорларининг моделлар қаторида юқоридаги барча сценарийларга мос келадиган ва бу борадаги шартларга жавоб берадиган оптимал ўлчамли экранларга эга телевизорлар мавжуд.
Аниқлик формати. Экранларнинг катталашиши ўз-ўзидан улардаги аниқлик форматларини оширишга туртки берди. Чунки йирик экранда тасвирнинг тиниқлигини таъминлаш учун юқори аниқлик формати талаб этилади. Катта диагоналли панеллар ўрнатилган замонавий телевизорлар FullHD (1920х1080 пиксель) форматига эга бўлиб, бу омил экрандаги тасвирнинг сифатли ва батафсил намойиш қилинишини таъминлайди. Экран диагонали 40 ва 49 дюйм бўлган Samsung телевизорлари FullHD форматига эга ва улар тасвирни томошабин учун қулай сифатда кўрсатади. Қатордаги энг кичик панелга эга бўлган 32 дюймли телевизор эса HD (1366 на 768 пиксель) форматида тайёрланган бўлиб, бу кўрсаткич сифатли тасвир намойиши учун мазкур ўлчамдаги телевизорларга етарлидир.
Сифат ва кафолат. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, бозордан келиб чиқиши номаълум ва шубҳа уйғотадиган даражада арзон нархли телевизорни харид қилиш келгусида истеъмолчига турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бундай маҳсулотлар узоқ вақт мобайнида хизмат қилмаслиги, носоз ҳолга келиши, таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Samsung компанияси айни пайтда юртдошларимизга корейс технологияси асосида халқаро сифат стандартларига мос равишда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мақбул нархдаги телевизорларни таклиф қилади. Шу билан бир қаторда компания ушбу телевизорлар учун юқори даражадаги кафолат хизматини ҳам тақдим этади.











