Жамият | 11:28 / 18.04.2017
8374
1 дақиқада ўқилади

Сурия мустақиллигининг 71 йиллигини нишонлади

Сурия Франция мустамлакачилигидан озод бўлганлигининг 71 йиллигини нишонлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Республика мустақиллигининг 71 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг бош муфтиси, Ҳалаб ҳокими ва ҳарбий раҳбарияти ҳамда ҳукмрон Баас партияси вакиллари Сурия мустақиллиги учун курашганлар хотирасини ёд этишган. Улар шифохонага ташриф буюриб, бугунги кунда мамлакатни терроризмдан сақлаш учун курашаётганлар билан учрашишган. 

Ҳалабда эса, мамлакатнинг турли бурчакларидан келганлар Сурия халқининг босқинчиларга қарши кураши тимсоли бўлган жойга ташриф буюришди. 

Сурия 1920 йилда Франция томонидан колонияга айлантирилган эди. Миллатлар лигаси мамлакатни бошқариш ҳуқуқини Францияга топширганди. Яхши қуролланмаган Франция армияси мустамлакачиларга қарши етарли даражада кураша олмади. Франция мустамлакачилигига қарши қуролли қўзғолонлар ваҳшийларча бостирилди. Сурия Иккинчи жаҳон урушидан кейин, 1946 йилда мустақилликка эришди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид