15:50 / 19.04.2017
5066

IBM пул тушуми қаторасига 20 чорак пасаймоқда

АҚШнинг электрон ҳисоблаш воситалари ишлаб чиқарувчи IBM (International Business Machines) компаниясининг 2017 йил 1-чоракдаги соф фойдаси 13 фоизга ёки 1,8 млрд долларгача камайди. Амалий фойда эса 1 фоизга камайиб, 2,3 млрд долларни ташкил этди, деб хабар қилмоқда компания. Бу пасайиш номоддий активларнинг харид қилиш ҳамда ишчиларнинг компаниядан кетишлари туфайли амалга оширилган харажатлар билан изоҳланмоқда. 

Умумий пул тушуми  2,8 фоизга, яъни 18,16 млрд долларга пасайган. Таҳлилчилар бу рақамни 18,39 млрд доллар бўлишини тахмин қилишганди. Таъкидланишича, соф пул тушуми 20 чоракдан буён мунтазам пасайиб бораяпти. Булутли хизматдаги даромад 33 фоиз, ёки 3,5 млрд долларни ташкил этган. Умуман, сўнгги 12 ойда булутли хизматдаги тушум 14,6 млрд долларни ташкил этган. IBM даромадлари тушишининг асосий сабаби серверлар ва бошқа ИТ-ускуналари савдо ҳажмининг пасайганидир. 

Top