Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказида спорт марафони туфайли катта тирбандликлар юзага келди (фото)
Бугун Тошкентнинг марказий қисмида катта тирбандликлар юзага келди. Бу Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкиллаштирилган "Саломатлик сари" республика оммавий югуриш тадбири билан боғлиқ. У бугун эрталаб соат 8.00да Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан бошланди.
Касаба уюшмалари федерацияси маълумотига кўра, югуриш тадбири Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофада ўтказилди ва Тошкент универмаги олдида ўз якунига етади.
Кўпчилик ҳайдовчилар бу борада ўз фикрларини билдиришди ҳамда уларнинг аксарияти ҳазил кайфиятида бўлган.
"Зомбилар келмоқда. Эшикларни беркитиб, алоқада бўлиб туринг. Шаҳардаги вазиятдан хабардор қилиб турамиз", - деб ёзган улардан бири.
"Конвертация очилибди, ҳамма пул алмаштиргани югуряпти", — деган бошқа бири.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026