Макрон сайловларга бир ҳафта қолганида Frexit таклиф этди
Франция президентлиги учун номзод, "Маршда" ҳаракати асосчиси, марказчи Эммануэль Макроннинг баёнот беришича, ЕИ ислоҳотлар ўтказишдан бош тортса, Frexit (Франциянинг ЕИ таркибидан чиқиши) истиқболига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.
Макроннинг қайд этишича, у "сайловолди кампанияси давомида доим Европа ғояси ва ЕИ сиёсатини ҳимоя қилган", чунки, унинг фикрича, улар "Франция учун зарур ва мамлакат глобаллашув жараёнида ўз ўрнига эга бўлади". "Айни вақтда, биз вазиятни баҳолашимиз, фуқароларимизни эшитишимиз керак, уларнинг бугунги кунда жаҳли чиққан, ЕИнинг бузилган фаолияти энди ўтмайди", - деган Макрон.

Шунга кўра, президентликка номзоднинг айтишича, у ЕИнинг шу кўринишда фаолият юритишига йўл қўйса, ўзига хос "хоинлик" бўлади. "Мен бундай қилмоқчи эмасман, - деб таъкидлаган Макрон. – Чунки, биз Frexit ёки "Миллий фронт"ни қабул қилишимиз мумкин".
Франция президентлик сайловининг биринчи тури 23 апрелда бўлиб ўтди. Унда 11 нафар номзод қатнашди. Иккинчи, ҳал қилувчи босқич 7 май куни ташкил этилади. Унда Эммануэль Макрон ва Марин Ле Пен курашади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Иқтисодиёт | 13:25
-
Лондонда олти болгар Россия фойдасига жосуслик қилганлик учун қамалди
Жаҳон | 13:15
-
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
Ўзбекистон | 13:10
-
Маркетинг, сифат ва ишонч — Pure Milky “Йил бренди” мукофотини қўлга киритди
Ўзбекистон | 13:00
Мавзуга оид

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

08:10 / 10.05.2025
Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади

21:34 / 08.05.2025
Москва ва Вашингтон Россия газини Европага етказиб беришни тиклаш вариантини муҳокама қилмоқда

09:25 / 08.05.2025