Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 3та олтин медаль олди
Стандарт шахмат бўйича 2017 йилги мактаб ўқувчилари орасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 3та олтин медалга эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берган.
Стандарт шахмат бўйича мусобақаларда Нодирбек Ёқуббоев (7,5 якуний очко ва 15 ёшгача бўлганлар орасида мутлақ биринчи ўрин), Афруза Ҳамдамова (7,5 очко ва 9 ёшгача бўлганлар орасида мутлақ биринчи ўрин) ва Бегмуратов Ҳумоюн (8,5 очко ва 7 ёшгача бўлганлар орасида мутлақ биринчи ўрин).
Бундан ташқари, Афруза Ҳамдамова ва Алихон Авазхонов блиц шахмат бўйича мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашган. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон вакиллари иккинчи ўринни эгаллаган (Турнир пешқадами Мўғилистон вакиллари бўлишди, учинчи ўринни Туркия эгаллади).
Турнирнинг якуний тури 30 апрель куни Руминиянинг Ясси шаҳрида ўтказилди.
Мавзуга оид
18:43 / 22.06.2026
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси блиц бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
20:51 / 30.12.2023
Магнус Карлсен Самарқандда блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди
14:50 / 17.07.2018
Ўзбекистоннинг шахматчи мактаб ўқувчилари Осиёда тенгсиз бўлди
08:00 / 30.12.2016