Спорт | 16:18 / 08.05.2017
20716
1 дақиқада ўқилади

Хиросима қаҳрамонларидан яна бири вафот этди

Фото: std.uz

Ўзбекистон терма жамоаси билан 1994 йилги Осиё ўйинларида ғолиб бўлган собиқ футболчи Улуғбек Рўзимов 49 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда спорт журналисти Камолиддин Алимов фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирган.

Унинг вафоти сабаби жигар циррози бўлган.

Футболчилик фаолиятини «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоаларида ўтказган Улуғбек Рўзимов охирги йилларда «Пахтакор» академиясининг 12 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоасида мураббий бўлиб ишлаётганди.

1994 йилда Хиросимадаги Осиё ўйинларида ғолиб чиққан жамоанинг яна бир аъзоси Юрий Шейкин 48 ёшида вафот этганди.

Мавзуга оид