Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй Макронни ғалаба билан табриклади ва Brexit’ни муҳокама қилди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй телефон орқали "Олға" ҳаракати етакчиси Эмманюэль Макронни Франция президенти сайловларидаги ғалаба билан табриклади ва у билан Brexit’ни қисқагина муҳокама қилди. Бу ҳақда Мэй матбуот хизмати маълум қилди.
"Бош вазир янги президент билан бир қатор масалалар бўйича ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутаётганини ҳамда Буюк Британия ва Франция ўртасидаги ноёб шериклик келгуси ҳамкорлик учун мустаҳкам асос ҳисобланишини айтди", деб айтилди Даунинг-стритда.
Маълумотларга кўра, Мэй Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққач, унинг "хавфсиз ва фаровон Европа Иттифоқи" билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагидалигини айтган.
Икки давлат етакчиси НАТО саммити ва "Катта еттилик" майдонларида учрашиб, музокаралар ўтказишлари мумкинлиги кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021