16:44 / 13.05.2017
8734

Рус мураббийи АПЛ жамоасини бошқариши мумкин

Россия терма жамоаси ва ЦСКА клуби собиқ бош мураббийи Леонид Слуцкий Англиянинг «Уотфорд» клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, «Уотфорд» италиялик Вальтер Маццаррини ишдан оладиган бўлса, айнан россиялик мутахассис унинг ўрнини эгаллаш учун асосий мураббий сифатида қаралмоқда.

Маълумотларга кўра, шунингдек, инглиз жамоаси бошқарувига Марко Силва ва Клаудио Раньери номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Top