Макрон бошқа партия вакилини ўзига бош вазир қилди

Фото: Reuters
Франциянинг янги сайланган президенти Эммануэль Макрон Гавр шаҳри мэри Эдуард Филиппни бош вазир лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, Макроннинг бу танлови Иккинчи жаҳон уруши давридан буён илк бор кузатилган ноёб ҳодисага айланди. 1945 йилдан буён Францияда ҳеч қайси президент ўзига бошқа партия вакилини бош вазир этиб тайинламаганди.
46 ёшда бўлган Филипп порт шаҳар Гавр мэри бўлиш билан бирга парламент депутати эди. У Франциядаги энг йирик партия бўлмиш «Республикачилар» партиясига мансубдир.
14 май куни Эммануэль Макрон президентлик лавозимига расман киришганди.
Мавзуга оид

00:18 / 18.11.2022
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради

13:48 / 04.05.2022
Макрон ва Путин икки соат давомида телефонда гаплашди

07:45 / 11.04.2022
Франциядаги сайлов натижалари маълум: Иккинчи турга Макрон ва Ле Пен ўтди

15:31 / 10.04.2022