11:25 / 16.05.2017
9112

Обамеянгга 50 млн евролик маош таклиф қилишди

Фото: Bild

Фабио Каннаваро бош мураббийлик қилаётган Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоаси Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг учун жуда сахий таклиф берди.

France Football нашри хабарига кўра, хитойликлар бу 27 ёшли ҳужумчини немислар жамоасидан 80 миллион евро эвазига сотиб олиб, унга 50 млн евро миқдорида йиллик маош тўламоқчи. Агар Обамеянг бу таклифни қабул қилса, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Бундан олдинроқ, Обамеянг ёзда «ПСЖ»га ўтиши, унга парижликлар йилига 14 млн евро миқдорида маош тўлашга рози бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.

Габонлик футболчининг «Боруссия» билан шартномаси муддати 2020 йил ёзига қадар тузилган. Жорий мавсумда Обамеянг Германия чемпионатида 31 учрашув ўтказди, 29 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Top