Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbek Tigers’нинг Cuba Domadores’га қарши жанглари жонли эфирда кўрсатилади
Cuba Domadores - Uzbek Tigers жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 май куни тонгги соат 05:30да UzReport TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
WСB - Жаҳон бокс сериясининг чорак финалида бугунги кунда дунёда етакчилик қилаётган Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Ушбу қарама-қаршилик яширин финал, деб эътироф этилмоқда. Самарқанд шаҳрида ўтказилган биринчи тўқнашувда иккала жамоа сафида олимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари иштирок этишганди. Бу тўқнашувда Uzbek Tigers жамоаси амалдаги чемпионларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Бокс мухлислари қуйидаги боксчилар ўртасидаги жангларга гувоҳ бўлишади:
Cuba Domadores — Uzbek Tigers
-52 кг: Вейтиа Уосбану — Жасур Латипов
-60 кг: Астрада Алварес — Элнур Абдураимов
-69 кг: Рониел Иглесиас — Шахрам Ғиёсов
-81 кг: Жулио Ла Круз — Бектемир Мелиқўзиев
+91 кг: Гомес Лардует — Баҳодир Жалолов
Агарда 10та жанг бўйича ҳисоб тенг бўлиб қолса, қуйидаги боксчилар ўзаро жанг олиб боришади:
Супер-оғир вазн
+91 кг. Яндри Тоирак – Мирзобек Ҳасанов
Мавзуга оид
10:55 / 28.02.2019
AIBA Бутунжаҳон бокс сериясининг Ўзбекистон босқичини ташкил этиши мумкин
14:49 / 22.02.2019
Сакен Полатов «Uzbek Tigers»нинг WSB'да ғолиб чиқишига ишонч билдирди
19:56 / 18.02.2019
Умид Аҳмаджонов «Uzbek Tigers» тақдири ва Токио Олимпиадасига тайёргарлик ҳақида маълумот берди
20:40 / 31.07.2018