Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиниб-тинчимаган одамлар: "Лада" машинаси ҳақиқий робот-трансформерга айлантирилди (видео)
Россиялик каскадёр Геннадий Кочерга ўғли Сергей билан Голливуднинг "Трансформерлар" фильмидаги "Оптимус Прайм" номли трансформерни "Лада" автомобили негизидаги вариантини яратди. Рус трансформери Орёлдаги трюклар шоусида тақдим қилинди.
Кочерга ўзи яратган робот-автомобилга "Оптимус Геннадьевич Праймов" деб ҳазиломуз ном берди. Трансформер юриб кетаётганда автомобилдан робот кўринишга бир неча сонияларда айлана олади. Машина ҳаттоки иккита пулемёт билан ҳам жиҳозланган.
Каскадёрнинг айтишича, у трансформерни яратишда Сингапурда сотиб олган ўйинчоқ автомобилдан илҳом олган. Айнан шундан кейин каскадёр ушбу лойиҳани амалга ошира бошлаган. Кочерга худди шу ғоя асосида камида яна иккита трансформер яратмоқчи.
Мавзуга оид
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
21:43 / 13.02.2019
Юк машинаси унга урилган “Лада”ни 2 километрча ортидан судраб борди
21:50 / 30.01.2018
Россияда энг кўп ўғриланувчи машиналар рўйхати тузилди
14:45 / 18.03.2017