08:52 / 02.06.2017
10594

Обама АҚШнинг иқлим бўйича келишувдан чиқишига муносабат билдирди

Фото: AP Photo / Charles Rex Arbogast

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама АҚШ иқлим бўйича Париж келишувини тарк этиб, келажакни инкор этмоқда, деб айтди. Бу ҳақда "Блумберг" ахборот агентлиги хабар бермоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 июнда АҚШнинг келишувдан чиқишини эълон қилди. У бу масала бўйича ўзининг нутқида мамлакат бу соҳада янги битимни тузиш бўйича янги музокаралар бошлашини айтган. 

"Бу маъмурият келажакни инкор этувчи кичик сондаги давлатлар қаторига қўшилган бўлса ҳам, мен ишонаманки, бизнинг давлатлар, шаҳарлар ва корхоналар фаоллашиб, бизда мавжуд бўлган ягона сайёрани келажак авлодлар учун сақлаб қолишда етакчи роль ўйнаш ва кўмак бериш учун янада кўпроқ ишни амалга оширадилар", деб айтган Обама. 

Обама Париж келишуви "корхоналар, олимлар, муҳандисларга юқори технологик ва паст углеродли инвестициялар ва инновациялар салоҳиятини мислсиз кўламда очиш имкониятини берганини" таъкидлаб ўтди. 

Top