Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олиб борилган режали ишлар натижасида қорамоллар сони 2,4 баробарга, қўй ва эчкилар сони 2 каррага, паррандалар сони 1,9 мартага ўсишига ҳамда гўшт маҳсулотлари ҳажми 2,8 баробарга, сут 2,7 мартага, тухум 3,3 баробарга ошди.
Шу билан бирга, давлат ветеринария хизмати амалдаги тизимининг таҳлили соҳада бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда, хусусан:
давлат ветеринария хизмати соҳасида ишларнинг умумий ҳолати мамлакатимизнинг жадал суръатларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларидан ва ҳозирги замоннинг ҳайвонлар соғлиғи профилактикаси ҳамда ўз вақтида ва сифатли даволашни таъминлашга қаратилган замонавий талаблардан сезиларли даражада ортда қолмоқда;
тармоқда ягона вертикал бошқарув тизими яратилмаган, унинг моддий-техника базаси маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган;
ҳайвонлар касалликларини профилактика қилиш ва даволашга илмий ишланмалар ва замонавий ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инновацион усулларни амалиётга жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмаяпти;
соҳада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш борасида илмий-тадқиқот ва олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.
Шу муаммоларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни қабул қилди.
Ветеринария соҳасида илмий-тадқиқотлар ҳажми, кўлами ва сифатини ошириш мақсадида мазкур фармонга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институти янги ташкил этиладиган Давлат ветеринария қўмитаси тизимига ўтказилди;
Республика давлат ветеринария лабораторияси, Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари давлат лабораторияси ва Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси тугатилиб, уларнинг негизида Республика ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилди;
Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораторияси Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказига айлантирилди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва бўлинмаларининг тузилмаси, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, дастурда қуйидаги вазифалар:


