Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар бир соҳада, хоҳ ишлаб чиқариш ёки иқтисодиётнинг бошқа йўналиши бўлсин, энергияни тежаш долзарблик касб этмоқда, давр талабига айланмоқда.

Энергияни тежаш масаласи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳам эътиборсиз қолаётгани йўқ. Қурилиш ишларини амалга ошираётганлар учун эса, ромлар, эшиклар ва унга ўрнатиладиган ойналар ўзига хос муҳим ўрин тутади. Ойналарнинг энергия тежовчи бўлиши эса, нур устига аъло нур бўлиши шубҳасиз. Бу борада IMZO GLASS компанияси ҳар қандай инжиқ мижознинг ҳам истагини рўёбга чиқара олади, дейиш мумкин. Хўш, нега айнан ушбу компания?

IMZO GLASS компанияси қисқа давр ичида айнан энергия тежовчи ойналарнинг кенг ассортиментини сотиш ва қайта ишлашни йўлга қўйган илғор компаниялардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда IMZO GLASS Россия, Хитой, Қирғизистон давлатларидан 50дан ортиқ турдаги листли ойналар, гулли ойналар, Туркиядан ойна маҳсулотлари учун турли аксессуарларни импорт қилиб, ўзбекистонлик мижозларга етказиб берувчи йирик компанияга айланган. Жумладан, ойна листлари ва ойналар орасида шаффофлари, рангли бўялган, энергия тежовчи, (мультифункционал – кўп функцияли), қуёшдан ҳимояловчи, гулли, рефлектив (акс эттирувчи) ойналар ҳам бор. Ойналарнинг қалинлиги 3,5ммдан – 12 ммгачани ташкил этади.

Юқори профессионаллик, рақобатбардош нархлар ва кутганингиздан ҳам сифатли хизмат кўрсатиш Компанияга қисқа давр ичида Ўзбекистон ойна бозорида етакчилардан бўлишини таъминлади. IMZO