Ўзбекистон | 10:30 / 07.06.2017
6486
1 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев Италия элчисини қабул қилди

Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.

Италия элчиси ташқи сиёсий фаолиятни амалга ошириш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, туризмни ривожлантиришда мамлакат парламентининг роли ошганлигини мамнуният билан қайд этди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги парламентлараро ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Мавзуга оид