Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг НАТОга кириши Европада тинчлик учун геосиёсий зарурат экани айтилди
Украина собиқ бош вазири Арсений Яценюк мамлакат Олий радаси томонидан қабул қилинган ва Украинанинг НАТОдаги аъзолигини ташқи сиёсатнинг устувор вазифаси сифатида белгилаган қонунга изоҳ берди.
«Биз НАТОдаги аъзоликка яна бир катта қадам қўйдик. Эндиликда, қонунчилик асосида бизнинг стратегик мақсадимиз белгиланди – Шимолий Атлантика альянсига кириш. Бу бутун дунёга аниқ сигнал», - дея ёзди Яценюк Facebook’даги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, Украина айни дамда «миллий хавфсизликка НАТО стандартларида назарда тутилганидан кўпроқ сарфламоқда».
«Ҳозирнинг ўзида Украина қўшинлари ҳар куни ЕИ ва НАТО чегараларини ҳимоя қилмоқда. Ҳозирдаёқ биз нафақат озодлик, балки қитъадаги тинчлик учун катта нарх тўламоқдамиз. Украинанинг Альянсга кириши – бу бизнинг инжиқлигимиз эмас, Европада тинчлик ва барқарорлик учун реал геосиёсий заруратдир», - дея хулоса қилган собиқ бош вазир.
Аввалроқ, Украина Олий радаси НАТОга аъзоликни ташқи сиёсатдаги устувор вазифа сифатида белгилаган қонунни қабул қилгани маълум бўлди.
7 июнь куни эса Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин мамлакат НАТОга худди Черногория каби кириши мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Черногория 5 июнь куни НАТОнинг 29-аъзосига айланди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026