Давлат рақобат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига Рустам Анварович Аминов биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Кун.uz» манбаси маълумот берган.
У апрель ойида ишдан олинган Сайфитдин Гафаров ўрнини эгаллаган.
Рустам Аминов бунгача раис ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 18 апрелдаги фармонига мувофиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилган эди.
20 апрель куни эса шу вақтгача Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган Равшан Ғуломов янги ташкил этилган давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Мавзуга оид
13:31 / 11.05.2018
Давлат рақобат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
13:50 / 21.08.2017
Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси танлов эълон қилди
07:50 / 11.07.2017
Президент рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинлади
11:20 / 06.07.2017