ЖЧ-2018 саралаши доирасида Европада 6-тур учрашувлари давом эттирилди. D гуруҳида ўтказилган барча уч учрашувда дуранг натижалар қайд этилди.

Сербия ўз майдонида Уэльсни қабул қилиб, мағлубиятга учрата олмади. Белграднинг «Райко Митич» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлим вақтида Уэльс ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси 11 метрлик нуқтадан ҳисобни очганди, 73-дақиқада серблар ҳужумчиси Александр Митрович жавоб голини йўллади.

Ирландияга сафар қилган Австрия эса ўйин охирида ғалабани қўлдан чиқарди. Дублиндаги «Авива» стадиони мезбонлик қилган учрашувда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди.

31-дақиқада меҳмонлар Мартин Хинтерреггернинг голи эвазига олдинга чиққанди, аммо ўйин якунига 5 дақиқа қолганида Жонатан Уолтерс дурангни таъминловчи гол муаллифига айланди.

Гуруҳнинг яна бир учорашувида Молдова Грузия билан ўйнади. Мезбонлар биринчи бўлимда икки гол уришди, иккинчи бўлимда эса икки гол ўтказишди - 2:2.

Кейинги тур 2 сентябрь куни ўтказилади, Сербия ўз майдлнида Молдовани қабул қилади, шу куни Уэльс Кардиффда Австрия билан ўйнайди, ирландлар Грузияга сафар қилади.

6 турдан кейин D гуруҳида қуйидагича вазият юзага келган: 1. Сербия – 12 очко; 2. Ирландия – 12; 3. Уэльс – 8; 4. Австрия – 8; 5. Грузия – 3; 6. Молдова – 2.

ЖЧ-2018 саралаши, Европа
6-тур

Сербия – Уэльс 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 35, пенальти Рэмзи, 1:1 – 73 Митрович.
Сербия – Стойкович, Настасич, Иванович, Рукавина, Вукович, Костич (Прийович, 67), Матич, Тадич, Миливоевич (Гудель, 63), Коларов, Митрович.
Уэльс –   Хеннесси, Дэвис, Уильямс, Честер, Ричардс, Аллен, Эдвардс (Ҳюз, 73), Рэмзи, Ледли, Гантер, Воукс (Лоуренс, 86).
Огоҳлантиришлар: Стойкович (33), Миливоевич (34), Аллен (56), Ричардс (71), Матич (90).

Молдова – Грузия 2:2 (2:0, 0:2)