"Голден Стэйт" МБАнинг беш карра чемпионига айланди
"Голден Стэйт уорриорз" баскетбол жамоаси финал сериясининг бешинчи учрашувида "Кливленд кавальерс"ни мағлуб этди ҳамда ўз тарихида бешинчи бор Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА) чемпионига айланди.
"Уорриорз"нинг уй аренасида бўлиб ўтган баҳс 129:120 ҳисоби билан якунланди, сериядаги умумий ҳисоб 4:1 бўлди. Учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчисига "Кливленд" форварди Леброн Жеймс айланди, у 41 очко жамғарди. "Голден Стэйт" таркибида эса форвард Кевин Дюрант 39 очко йиғди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Голден Стэйт" ва "Кливленд" финалда қаторасига учинчи йил тўқнаш келмоқда. 2015 йилда ғалабани "Голден Стэйт" баскетболчиларини тантана қилишган бўлса, бир йил ўтиб рақибларининг қўли баланд келди. Жорий йилда Калифорния жамоаси плей-оффда кетма-кет қўлга киритилган ғалаба бўйича ҳам рекорд ўрнатди.
Окленд шаҳри жамоаси чемпионлик бўйича "Сан-Антонио" билан тенглашиб олди ва бу кўрсаткич бўйича МБАда 4-ўринга кўтарилди. Кўпроқ чемпионлик унвонини фақатгина "Чикаго Буллз" (6), "Лос-Анжелес Лейкерс" (16) ва "Бостон Селтикс" (17) жамоаларигина қўлга киритган.
Мавзуга оид
07:17 / 21.07.2021
“Милуоки” 50 йил ичида биринчи марта МБА чемпионига айланди
22:27 / 29.01.2021
МБАнинг энг кўп пул топадиган баскетболчилари рейтинги эълон қилинди
07:59 / 12.10.2020
«Лос-Анжелес Лейкерс» МБАнинг 17 карра чемпионига айланди
21:10 / 07.03.2020