Тасодифан ёки хаёл билан ўчириб юборилган суратлар, хабарлар ва контактлар, ёддан чиққан пароль - кимлар учундир фожиа. "Лайфхакер" смартфон устидан назоратни қайтариш ва барча муҳим маълумотларни тиклашнинг оддий ва тезкор усули билан бўлишди.
Android-смартфондаги маълумотларни қайта тиклаш ва уни блокдан ечиш учун сизга PhoneRescue номли дастур керак бўлади.
Эътибор қилинг: PhoneRescue'ни юклаб олиш саҳифасида дастурнинг беш хил тури мавжуд. Уларнинг ҳар бири муайян ишлаб чиқарувчига мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, тиклаш усуллари бренд турига қараб фарқланади.

Ҳозирда PhoneRescue Samsung, Huawei, HTC, Sony ва Google (Nexus ва Pixel) смартфон ҳамда планшетларини қўллаб-қувватлайди. Дастур сайтидаги маълумотга кўра эса, яқин келажакда уларнинг қаторига Motorola ва LG ҳам қўшилади. Рўйхатда ҳозирча Xiaomi, Lenovo ва ZTE брендлари йўқ.
PhoneRescue фойдаланишда қулайлик туғдириш учун ишлаб чиқилган. Бундан аввал ҳам маълумотларни тиклашга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг барчаси бироз тушунарсиз ва мураккаб бўлган.
Бу дастурда эса барча зарур жиҳозлар, шу жумладан драйверлар ҳам дастурнинг ичига жамланган, ҳар бир қадам ундан фойдаланишга доир қўлланмага эга.
Қуйида Samsung смартфонида маълумотларни тиклаш жараёни кўрсатиб берилади. PhoneRescue'ни юклаб олинг, компьютерга ўрнатинг, ишга туширинг ва файлларни узатиш режимида USB-кабель орқали смартфонга уланг.

Дастур компьютерда зарур драйверлар йўқлигини кўради ва дарҳол уларни ўрнатишни таклиф қилади. Таклифга розилик билдиринг.

Энди USB орқали смартфонда носозликларни ёқинг. Барчасини экранда кўрсатилгандек бажаринг.

Смартфонга PhoneRescue дастурини ўрнатиш вақти келди. Бу ерда ҳаммаси автоматик равишда амалга ошади.






















