Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР ТИВ раҳбари: Обаманинг Россияни камситишга уриниши катта хато бўлган
Фото: AP
ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Вашингтон Москва билан муносабатларини қайтадан йўлга қўйиш имконини топишига умид билдирди. У Welt am Sonntag'га берган интервьюсида шу мавзуга тўхталди.
"АҚШнинг янги маъмурияти Россия билан муносабатларни янгидан бошлаш йўлини топса, яхши бўларди", - деди Германия ТИВ раҳбари.
Габриэлнинг сўзларига кўра, Сурия, Ливия, Украина ва сайёранинг бошқа нуқталаридаги можароларни русларнинг иштирокисиз уддалаб бўлмайди.
Шунингдек Германия вазири Барак Обаманинг Россияни камситишга уриниши катта хато бўлганини таъкидлаган. "Мен, аввалгидек, Вашингтон бу хатосини тўғирлашига умид қилиб қоламан", - деди ГФР ташқи сиёсий идораси раҳбари.
Шу билан бирга Габриэль ҳозир гўёки Вашингтон ва Москва бир-биридан юз ўгираётгандек тасаввур пайдо бўлаётганини қайд этди.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
09:26 / 08.04.2026