Uber асосчиси компания бош директори лавозимини тарк этди
Uber компанияси асосчиси Трэвис Каланик бош директор лавозимини тарк этди. Бу ҳақда The New York Times манбаларга асосан хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, сешанба, 20 июнь куни Uber’нинг беш нафар энг йирик сармоядори Каланикка мактуб юборишган ҳамда ундан бош директор лавозимидан кетишни талаб қилишган. Кейинчалик у бу масалани Uber директорлар кенгашининг бир аъзоси билан муҳокама қилди. Якунда Каланик компания раҳбари бўйича ваколатларини топширишга рози бўлди.
«Мен Uber’ни дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўраман ҳамда ҳозирги мен учун мураккаб вақтда сармоядорларнинг лавозимни тарк этиш бўйича талабини қабул қилдим. Бу Uber навбатдаги можарога аралашмай, олдинга қараб ривожланишда давом этиши учун жуда муҳим», - дейилади компания асосчиси баёнотида.
Таъкидланишича, Каланик Uber директорлар кенгашида аъзо бўлиб қолади.
Мавзуга оид
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024
Uber Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорлик бошлашини эълон қилди
10:07 / 28.06.2024
“Янги нарсани ўрганишга ўч бўлиш керак” – олдин Uber, ҳозир TikTok компаниясида ишлаётган ўзбек дастурчиси
22:32 / 08.04.2021