Энергия тежовчи ойна бу – ойнани яратишда вакуум камерасида магнитрон усулда кумуш, титан, никель хром каби металл оксидларини 7 қаватдан 10 қаватгача сепиш орқали ойнада махсус қоплама юзага келади. Бу қаватлар калинлиги шундай даражада яратилганки, бунинг ҳисобига ойна максимал даражада нур ўтказиш, шунингдек қуёшнинг инфрақизил нурларини ҳамда иссиклиқни тўсиш хусусиятига эга бўлади, оддий ойна эса кварц қуми, сода, оҳак ва синиқ ойна бўлакларини қўшиш орқали тайёрланади, таркибида ҳеч қандай металл оксидлари бўлмагани ҳисобига ойна энергия тежовчи хусусиятга эга эмас.

Бугун биз таклиф этаётган ойналар ўз вазифасига кўра ёз мавсумида хонани исиб кетишидан, қишда совиб кетишидан сақлаш ҳамда йилда 365 кун хонада қулай ҳароратни таьминлаб беришдан иборат бўлса-да биз ушбу ойнани энергия тежовчи деб номладик.

Хўш нега айнан бундай ном?

Бугун бутун дунёга ўзининг осмон ўпар бинолари билан ном тарқатган Дубай шаҳри биноларининг ташқи кўринишини ойна ташкил этса-да, иқлим қанчалик жазирама иссиқ бўлишига қарамай кўп электр энергиясини сарф этмай туриб бино ичкарисида салқин ҳаво ҳароратини таьминлашга муваффақ бўлмоқдалар. Бунинг асосий сабаби ўрганилганида шу маьлум бўлдики, Дубай шаҳридаги бино ромларининг ойнаси энергия тежовчи ойна билан таьминланган экан. Хўш, биз хам энергия тежовчи ойна ўрнатсак, ёз мавсумида қандай килиб энергияни тежашга эришамиз? Мутахасислар изланишлари натижасида шу маьлум бўлдики, энергия тежовчи ойна қўйилган хонага нисбатан оддий ойна қўйилган хонани салқинлатишга 40 фоиз кўпроқ электр энергияси сарф этилар экан.

Ёз мавсумида энергия тежовчи ойна билан кондиционер орқали ҳам электр энергиясидан 2 баробар иқтисод қилса бўлади. Оддий ойна ўрнатилган хонада кондиционерни ёқиб хона ҳарорати салқинлатилади, бироқ ушбу ойнада қуёшнинг иссиқ нурларини қайтариш ва хонадаги салқинликни сақлаб қолиш хусусияти бўлмагани ҳисобига, қуёшнинг иссик нурлари хонага кириши натижасида хона исийди ва хонада меъёрдаги салқин ҳароратни сақлаб қолиш учун тўхтовсиз кондиционердан фойдаланишга тўғри келади. Агарда энергия тежовчи ойна ўрнатилган бўлса, бу ойна жазирама иссиқда 58 фоизгача қуёшнинг иссиқ нурини қайтаради, хонадаги салқин ҳароратни сақлаб қолади. Бунинг натижасида хонани салқинлатиш учун кондиционер ёқилади, маьлум даражада хона салқинлатилганидан сўнг кондиционер ўчади, хонадаги салқин ҳарорат узоқ муддат сақланиб қолиши натижасида кондиционер қайта ишга тушиши учун ҳеч қандай имкон қолдирмайди. Бу биринчи навбатда кам қувватли ва кичик ҳажмдаги кондиционер олишингиз имконини беради, бунинг натижасида кам қувват сарф бўлади. Бу орқали эса, энергияни тежашга эришасиз.