Жамият | 16:00 / 26.06.2017
17409
1 дақиқада ўқилади

Сан-Паулуда автомобиль скейтбордчиларга қараб ҳайдаб борилди (видео)

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги кўчалардан бирида автомобиль скейтбордчиларга қараб ҳайдаб борилди. Бу ҳақда TVNZ телеканали хабар берди.

YouTube’да эълон қилинган видеода қора рангли машина скейтбордларда учаётган ёш йигит-қизларнинг орасидан катта тезликда ўтиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланди. Автомобиль ҳайдовчиси яширинган, маҳаллий полиция унинг шахсини аниқлаш ҳаракатида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид