Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Krantas Group заводига ташриф буюриб, қурилиш учун махсус техника ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2008 йилда Тошкент тажриба экспериментал механика заводи негизида ташкил этилган Krantas ва «Кранлар ва махсус техника» корхоналарида 60 турдан зиёд махсус техника, жумладан, автокранлар, кран манипуляторлари, ёнилғи ва кислота ташувчи автотцистерналар, коммунал техника, самосваллар, автоустахоналар, автогидрокўтаргичлар ишлаб чиқарилмоқда.
Бугунги кунда корхоналарда 645 ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Маҳсулот ҳажмини ошириш, янги ускуналар сотиб олиш ва ишлаб чиқариш цехларини барпо этиш ҳисобига яна 150 иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.
Корхоналарда 2017—2018 йилларда юк кўтариш қуввати 100 тонна бўлган автокранлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилишига мўлжалланган 8 тонналик минорали кранлар ишлаб чиқариш лойиҳалаштирилган.
2017 йилда корхонанинг экспорт ҳажмини 5 миллион долларга етказиш, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техника воситалари ва ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Бу каби корхоналар Ўзбекистон саноати ривожланишининг асосий омилларидан бири эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:55
Ўзбекистонда Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
17:48 / 23.06.2026